Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2025 йил
26 сентябрдаги 02-2076xdfu/4-сонли топшириғига кўра жорий йилнинг 1 июлдан -31 июлга қадар Косон туманида “Саломатлик марафони” оммавий тадбири ўтказилиши режалаштирилди.
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил “Саломатлик марафони” оммавий тадбирларини амалга ошириш тўғрисида” 31 октябрдаги 335-сонли буйруғи, Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2025 йил 5 ноябрдаги 125-сон буйруғи, Косон туман тиббиёт бирлашмасининг чора-тадбир режаси тасдиқланиб, маъсуллар белгиланди ҳамда марафонни ўтказиш маршрутлари аниқланди.
2026 йил 1 июль куни тадбирнинг очилиши Косон туман Янги Ўзбекистон оилавий поликлиникасида ўтказилиб, унда маҳаллий хокимият, Соғлиқни сақлаш бўлими ва ДПМлар тиббий ходимлари, идора, бошқа ташкилотлардан масъул ходимлар иштирок этди.
Энг кўп учрайдиган касалликларда бемор маршрутлари ва шифокор тактикаси бўйича “workshop”лар ўтказилди. Биринчи босқичда туманда ОПлар шифокорлари томонидан Косон туманидаги 9 та оилавий поликлиника, 9 оилавий шифокорлик пунктларининг 65 нафар тиббиёт ходимлари (оилавий шифокор, амалиётчи ҳамшира ва оила ҳамширалари) ўқитилиб, махаллий тренерлар тайёрланди.
Кейинги босқичда маҳаллий тренерлар томонидан 143 та тиббиёт бригадаларидаги 483 нафар ходимларнинг юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ва эрта аниқлашда бемор маршрути ҳамда DMED дастури саводхонлиги бўйича ўқитиб касбий малакаси оширилди.
“workshop” йўналишлари – қандли диабет, юрак қон-томир касалликлари, аёлларда хавфли ўсма касалликлари, репродуктив саломатлик ва болалар парвариши,
DMED-саводхонлик.
Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Косон туманидаги 101 та ўрта таълим мактабларида фаолият олиб борувчи 71 нафар мактаб ҳамшираларига репродуктив саломатлик асослари, зарарли одатлардан воз кечиш, соғлом турмуш тарзи асослари, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш бўйича “Оила саломатлиги мактаби” машғулотлари ўтказилди.
Мактаб ҳамшираларининг лавозим йўриқномалари янгидан ишлаб чиқилди. Бунда, ҳамширалар шифокоргача бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш, DMED дастури орқали болалар вакцинациясини мониторинг қилиш,
санитар-гигиеник ҳолатлар назорати, ўқувчилар орасида соғлом турмуш тарзи бўйича тарғибот тадбирларини ўтказиш ва ўқувчиларнинг руҳий ҳолатини мониторинг қилиши вазифалари юклатилганлиги билдирилди.
“Саломатлик марафони” икки босқичда, Косон туманидаги 9 та оилавий поликлиника 9 та оилавий шифокорлик пунктлари ва 1 та кўп тармоқли марказий поликлиникада ўтказилди.
Марказий кўп таромоқли марказий поликлиникада 18 турдаги лаборатор ҳамда 29 турдаги инструментал текширувлар ўтказиш учун тиббий асбоб-ускуналар, жумладан 1 та статционар ва мобил маммограф, 1 та мобил ангиограф, 1та мобил офтальмоскоп ташкил қилинди. Туман КТМПнинг 18 та йўналишдаги етакчи мутахассислари иштироки таъминланди.
Аҳолини тиббий кўриклар ва соғлом турмуш тарзига жалб этиш мақсадида ахборот-тарғибот ишлари амалга оширилди. “Саломатлик марафони” логотипи ва видеороликлар тайёрланди. Шунингдек, Косон тумани бўйлаб билборд ва баннерларда ахборот ва тарғибот эълонлари жойлаштирилди. “Саломатлик нуқталари” ташкил этилиб, аҳолининг антропометрия кўрсаткичлари аниқланди, қон босими, пульс ва қондаги глюкоза миқдори ўлчанди.
Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда аҳолини тиббий кўрикларга кенг жалб қилиш мақсадида волонтёрлар гуруҳлари шакллантирилди. Улар учун ягона форма, тарқатма материаллар ҳамда муносиб шароитлар яратилди.
1 та ЛЕД экран, 1 та билборд ва 4 та микроавтобус ва 4 та махсус мобил ускуналарга эълон матнлари жойлаштирилди. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаоллик ва тўғри овқатланиш бўйича 4000 дона тарқатма материаллар тарқатилди. Ушбу эълонлар билан Китоб туманининг қарийб 200 мингга яқин аҳолиси танишдилар.
Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда аҳолини тиббий кўрикларга кенг жалб қилиш мақсадида волонтёрлар гуруҳлари шакллантирилди. Улар учун ягона форма, тарқатма материаллар ҳамда муносиб шароитлар яратилди.
65 нафар волонтёр ягона форма ва блакнот ва ручкалар билан таъминланди.
7 турдаги эрта аниқлаш ҳамда сурункали касалликлар бўйича тиббий кўриклар ва текширувлар бемор маршрутлари ишлаб чиқилди ва аҳоли гуруҳларининг тиббий хизматлардан фойдаланиш жараёни рақамлаштирилди. Беморлар учун қулайлик яратиш мақсадида хоналарнинг номи ва йўналтирувчи белгилар ўрнатилди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган ётоқ ҳолатидаги беморларни тез тиббий ёрдам бригадаларини жалб қилган ҳолда тиббий муассасаларга олиб келиниб, лозим бўлган юқори техналогик текширувдан ўтказилди. Дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланди.
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар учун 18 тур, кундузги шифохона
ва физиотерапия учун 5 тур, аҳолига бепул бериладиган дори воситалари 28 тур.
Аҳоли контингенти рўйхатлари шакллантирилди. Ҳар бир оилавий поликлиникада профилактик тиббий кўриклардан ўтиши лозим бўлган аҳоли контингенти қамраб олинди.
Тадбир давомида Косон туманидаги 9 та оилавий поликлиника, 9 оилавий шифокрлик пунктлари ва Алачабоб ҚУШсига 92333 нафар аҳоли мурожаат қилиб, 92333 та қабул амалга оширилди.
18 та йўналишдаги 18 нафардан зиёд мутахассислари томонидан Туман Марказий поликлиникасига йўналтирилган 2923 – нафар аҳоли кўриклардан ўтказилди. Уларнинг 1347 – нафарига стационар ва 4853 нафарига амбулатор муолажалар тавсия этилди, 2493 – нафарига эса соғлом турмуш тарзи юритиш юзасидан маслаҳатлар берилди.
Аҳамиятлиси шундаки, тиббий кўриклардан ўтказилган 92333 – нафар аҳолининг 3343 – нафари (3.6 фоиз )камбағал оилалар вакиллари (уларнинг 1090 – нафари болалар), 1009 – нафари (1.0 фоиз ) ногиронлар (уларнинг 723 – нафари болалар) ташкил этади.
Шунингдек, 9 та оилавий поликлиника ва 9 оилавий шифокорлик пунктлари томонидан 92333- нафар аҳолининг 40014-нафарида 5 турдаги скрининг текширувлари ўтказилди.
2019- нафар 2-10 ёшли болалар гельминтозга, 11863 – нафар 3-18 ёшли болалар онкогемотологик касалликларга, 40 ва ундан катта ёшдаги аҳолидан 9770 – нафари қандли диабетга, 12137- нафари юрак қон томир касалликларига, ҳамда хавф гуруҳига мансуб 652 – нафар аҳоли сил касаллигини эрта аниқлаш бўйича.
1374 нафар 30–65 ёшдаги аёллар кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш учун саволнома ва инструментал текширувлардан (ультратовуш текшируви ва маммография) ўтказилди. 1633- нафар 30–40–50 ёшдаги аёллар бачадон бўйни саратонига текширилди.
0 – нафар аёллар хавфли ўсма касаллигига гумон қилинди. Гумон қилинганларнинг
0 – нафарида бачадон бўйни ва 0 – нафарида кўкрак бези саратони ташхиси тасдиқланиб ҳаётида биринчи бор аниқланмади.
Шунингдек, марафон ойи давомида профилактик кўрик ва скрининглар натижасида -174 нафар болада гельминтоз, онкогематологик касалликлар аниқланмади, 40 ва ундан катта ёшдаги 93 – нафар аҳолида қандли диабет ва 103 – нафар аҳолида юрак қон-томир касалликлари , аҳолида сил касаллиги ҳаётида биринчи бор аниқланмади . Шу билан бирга аҳолида (улардан 0 – нафари болалар) турли соматик касалликлар аниқланмади ва назоратга олинмади.
18 ёшгача бўлган болаларда юрак туғма нуқсони билан 1- та, хирургияда 1- та, очиқ юракда кардиохирургик амалиётлар, 3 та- ЛОР касалликларида, нейрохирургияда, 2 та- ортопедияда, урология 0 – тадан юқори технологик амалиёт ўтказилди.
Ёшлар ишлари агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан “Саломатлик марафони” доирасида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, инновацияларни жорий этиш, илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш ва халқаро ташаббусларни рўёбга чиқаришга қаратилган соҳадаги ёш мутахассислар, илмий фаолият билан шуғулланувчилар, айти-мутахассислари, бошқарувчилар, хорижда таҳсил олган соҳа ходимларидан иборат “Тиббиёт новаторлари” платформаси ишга туширилди.
“Саломатлик марафони” медиа режасига мувофиқ тадбир оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб борилди.
Ўтган 18 кун “Саломатлик марафони” давомида мамлакатимиз телеканаллари, ижтимоий тармоқлар ва босма нашрларда 19 га яқин хабар, видео материаллар ва тўғридан тўғри репортажлар берилди.
