Yangiliklar

💻 РАҚАМЛАШТИРИШ – ЗАМОНАВИЙ ТИББИЁТ САРИ МУҲИМ ҚАДАМ!
Косон туман тиббиёт бирлашмаси Рақамли соғлиқни сақлаш маркази Косон туман филиали IT-операторлари томонидан рақамли тиббиётни ривожлантириш ва тиббий хизматларни ахборот технологиялари асосида такомиллаштириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.
📌 IT-операторлар ҳар куни тўлиқ иш режимида фаолият юритиб, ДМЭД модулларини тумандаги барча даволаш-профилактика муассасаларида босқичма-босқич жорий этиш, уларнинг самарали ишлашини таъминлаш ҳамда ходимларга амалий кўмак кўрсатиш ишларини амалга оширмоқдалар.
📊 Шунингдек, муассасалардаги кунлик скрининг кўрсаткичлари мунтазам назорат қилиб борилиб, маълумотларнинг ўз вақтида ва сифатли киритилиши таъминланмоқда.
🤝 Бир жамоа – бир мақсад!
💡 Рақамли тиббиёт – сифатли, тезкор ва замонавий тиббий хизматлар сари ишончли қадам!