Yangiliklar

Ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 02 февраль 2024 йил куни   Қашқадарё вилояти Косон туманидаги Чироқчи  МФЙ аҳолисининг муаммолари ва ижтимоий аҳволини ўрганиш жараёнида  жами фуқаролардан  323 та мурожаатлар қайд этилди. Косон туманидаги Чироқчи  МФЙ да жойлашган Чироқчи оилавий шифокорлик пунктида мақсадли тиббий кўрик ташкил этилиб, кўрик  давомида  323 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрик жараёнида 60 нафар фуқаролардан турли касалликлар аниқланган.  Тиббий кўрикларда касаллик аниқланган 52 нафар беморларга амбулатор шароитда даволанишга тавсия берилди, 8 нафар беморларга шаҳар ва вилоят муассасаларида даволаниш ва текширувлар учун йўлланма берилди.

Тиббий кўрикда вилоят Кўп тармоқли марказий поликлиникасида   кардиолог, ЛОР, онколог, эндокринолог невропатолог, офтальмолог, уролог мутахассислари иштирокида лаборатория,  ЭКГ ва скрининг текширувлари ўтказилди.

          Бундан ташқари вилоят даволаш муассасалари тақдим етган  мобил офтальмология ва флюорография, мамагрофия диагностик шифохоналари томонидан текширувлар ўтказилди.