Тошкент тиббиёт академияси ва Шимолий давлат тиббиёт университети ўртасида ҳамкорлик ўрнатилд Бугун Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фаррух Шарипов Россия Федерациясининг Архангельск вилояти ҳукумати раиси ўринбосари Игорь Скубенко бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Учрашув аввалида меҳмонларга сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда тиббиёт соҳасини трансформация қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди. (https://telegra.ph/file/db5f9843111918c247bc0.jpg)
Қайд этилганидек, бугунги кунда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам изчил ривожланмоқда. Бироқ, икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш учун ҳали ишга солинмаган улкан салоҳият мавжуд.
Мулоқот давомида шериклик алоқаларини ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилиниб, тиббий таълим соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан, мамлакатимиз ва Архангельск вилоятининг тиббиёт олийгоҳлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.
Якунда Тошкент тиббиёт академияси ва Шимолий давлат тиббиёт университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

