Шу йилнинг 6-7 декабрь кунлари «Операция Улыбка» хайрия акцияси доирасида машҳур доктор Ҳасан Баиев Тошкент шаҳридаги Болалар миллий тиббиёт марказида туғма танглай ва лаб кемтиги бўлган болаларда бепул жарроҳлик амалиётларини бажариш учун тиббий кўрик ўтказади.
Ҳасан Баиев (https://instagram.com/khassanbaiev_official?igshid=OGQ5ZDc2ODk2ZA==) — 40 йиллик тажрибага эга россиялик ва америкалик пластик жарроҳ. Турли йилларда АҚШ, Япония ва Англияда йил одами деб тан олинган машҳур шифокор 20 йилдан буён хайрия ишлари билан шуғулланиб келади. Ушбу давр мобайнида у 2000 нафарга яқин болаларда бепул жарроҳлик амалиётларини бажарди.
Тиббий кўрикка республикамизнинг барча ҳудудларидан беморлар келиши мумкин.
Маълумот учун телефон: 1003
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.