Президентимиз томонидан соғлиқни сақлаш тизими олдига қўйилган устувор вазифалардан бири бирламчи тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштиришдан иборат.
Хўш, ортда қолган давр ичида бу борада қандай ишлар амалга оширилди?
ўтган йилдан бошлаб, ҳар бир маҳаллада “хонадонбай” ишлайдиган 17 400 та тиббий бригада ташкил этилди;
аҳолига сифатли тиббий ёрдамни кенгайтириш мақсадида бирламчи тизимга 20 мингта ўрта тиббиёт ходими учун штатлар ажратилди;
қишлоқларда жойлашган 801 та оилавий поликлиника янги замонавий УТТ ва ЭКГ аппаратлари билан таъминланди;
қишлоқ ва маҳаллаларда 8 турдаги янги тиббий хизматлар йўлга қўйилди.
Шу билан бирга, ўтган даврда сифатли тиббий хизматларни “маҳаллагача тушириш” бўйича муҳим қадамлар қўйилди. Жумладан, 2023 йил 1 октябрь ҳолатига кўра жойларда:
1234 та оилавий шифокор пункти;
1074 та оилавий поликлиника;
1957 та маҳалла тиббиёт пункти;
209 та кўп тармоқли марказий поликлиника фаолият юритмоқда.
Йил якунига қадар яна ҳудудларда:
17 та оилавий шифокор пункти,
8 та оилавий поликлиника,
76 та маҳалла тиббиёт пункти очилиши режалаштирилган.
Бунинг натижасида қўшимча 2 млн. 152 минг нафар аҳолига бирламчи тиббий хизмат яқинлаштирилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.