Yangiliklar

Косон туман тиббиёт бирлашмаси Юксалиш ОП ахолини тиббий куригдан ўтказиш мақсадида малакали (терапевт, эндокринолог, кардиолог, невропатолог, окулист, отолоринголог, акушер гинеколог, травматолог- ортопед,  врач лабарант   ва УЗД ЭКГ ) мутахассислар тамонидан тиббий куриг ўтказилди.

          Туман тиббий муассасаларидаги тиббий бригада ва маҳаллий тиббиёт ходимлари иштирокида профилактик тиббий кўриклар, скрининг дастурлари ва соғломлаштириш тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди.

Тиббий куригда тор соха мутахасислар катнашишди. Жумладан Кардиолог куригидан  35  нафар  фукаро  курикдан  утказилиб,  2 нафарида Артериал Гипертония   касаллиги, Травматолог куриги 1 нафар Артроз касаллиги   ва Неврапотолог куриги  2 нафар асаб тизими касаллиги аникланди .

15.06.2023 йил куни жами 135 нафар аҳоли тиббий текширувдан ўтказилди, тиббий кўрик натижасига кўра, 57 нафар аҳолида турли касалликлар аниқланди, шундан 33 нафар беморларга амбулатор муолажалар тавсия этилди, 2 нафар эҳтиёжманд беморларга саломатлигини тиклаш учун туман даволаш-профилактика муассасаларига имтиёзли йўлланмалар берилди.

Тадбир давомида, Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати дебочаси сифатида бошланган ушбу тадбирларда “Соғлом овқатланиш ярмаркалари”, ”Саломатлик майдончалари” ташкил этилди. Махсус тайёрланган кубарик саволномаси орқали 34 нафар аҳолини овқатланиш характерлари баҳоланди.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан эълон қилинган (18-30 ёшгача бўлган аҳоли қатламига профилактик кўриклар, скрининг дастурларини режали ташкиллаштириш, тиббий кўрик натижаларига кўра касаллик аниқланган ёшларни даволаш, соғлиқларини мустаҳкамлаш чораларини кўриш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича) “Ёшлар саломатлиги ойлиги” доирасида шу куни 55 нафар ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилди,  28 нафари ёки 51 фоизи 1-гуруҳ,   12 нафари ёки 22 фоизи 2-гуруҳ, 13 нафари ёки 24 фоизи 3-гуруҳ ҳамда 2 нафари ёки 4 фоизи 4 гуруҳдаги беморларни ташкил қилди.

 Тиббий кўрик натижаларига асосан, 15 нафар ёшларда турли касалликлар аниқланди, уларнинг 14 нафари амбулатор ҳамда 1 нафари стационар шароитда даволаниш учун юборилган.

Профилактик тиббий курикдан утказилган фукороларда аникланган касалликлар буйича, кушимча лабаратория ва диагностик текширувлар утказилиб, тегишли мутахассислар томонидан согломлаштириш ва даволаш ишлари олиб борилади. Аниқланган  касалликлар бўйича  мурожатчиларга тушунтиришлар берилди, даволаниш учун  йўлланма ва маслахатлар берилди.

Соғлом овқатланиш тамоиллари бўйича 3 хил рангдаги кўргазмалар ташкил қилинди.