Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қашқадарё вилоят хокимлиги, Қашқадарё ВССБ ва Онкология шифохонаси томонидан 1 майдан 13 майгача (01.05.23 дан 13.05.23 гача) 45 ёшдан 65 ёшгача бўлган аёллар орасида сут бези касалликларини олдини олиш мақсадида бепул маммография текшируви ўтказилмоқда.
Текширув натижалари Республика Онкология маркази етакчи мутахассислари хамда, Қашқадарё вилоят рентгенолог шифокори Зиёдуллаева Гулҳаё тасдиқлаганларидан кейин ОНЛАЙН берилади.
Кўкрак бези саратони скрининги
Скрининг – белгисиз касалликни фаол аниқлаш дегани.
Кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш учун сут безларининг маммографияси ва МРТ (касаллик хавфи юқори бўлган ҳолларда) текширувлари қўлланилади.
Маммография – бу кўкрак тўқималарининг паст дозали рентгенограммаси.