Yangiliklar

Косон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Бобир ОШПси 6034 нафар аҳолига хизмат кўрсатади.Бобур оилавий шифокорлик пункти ҳудудида 2та МФЙ булиб, Обод МФЙ сига 3511 нафар, Ширинтепа маҳалласида 2523 нафар, фуқоро истиқомат қилади. ОШПда 17 нафар тиббиёт ходими булиб, шундан 1 нафар шифокор ва 16 нафар ўрта тиббиёт ходими ишлайди.ОШПнинг хизмат кўрсатиш 15 км. Обод қишлоқ дастури асосида Бобур ОШПда Пудратчи ташкилот Воҳа Сайқали ХКси томонидан 928 млн сўмлик капитал таъмирлаш ишлари бажарилиб оилавий шифокорлик пункти биноси тўлиқ таъмирланиб ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25- апрелдаги БТСЁМ ни аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-№215 сонли қарорига асосан Бобур ОШПсида 3 та тиббий бригада ташкил этилган. Тиббий бригада таркибида оилавий шифокор 1та, амалиёт ҳамшира 3та, тиббий бригада дояси 3та оила ҳамшираси 6 та жалб этилган.