Косон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Пистали оилавий шифокорлик пункти 11002 нафар аҳолига хизмат кўрсатади.
Пистали оилавий шифокорлик пункти ҳудудида 3та МФЙ бўлиб, Пистали МФЙ сига 3318 нафар, Гулистон маҳалласида 3212 нафар, Тараққиёт 3467 нафар фуқорога тиббий хизмат кўрсатади, Бугунги кунда Пистали оилавий шифокорлик пункти махаллий бюджет маблағлари ҳисобидан пудратчи ташкилот EMERGENCE SERVICE МЧЖси томонидан 690 млн сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилиб, оилавий шифокорлик пункти биноси тўлиқ таъмирланиб ўз фаолиятини давом эттирмоқда. ОШПда 25нафар тиббиёт ходими бўлиб, шундан 1нафар шифокор ва 24нафар ўрта тиббиёт ходими ишлайди. ОШП таркибида ТТЁ шахобчаси ҳам аҳолига тиббий ёрдам курсатади.